O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳаларини моддама-модда кўриб чиқди

19.05.2020, 11:37

O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳаларини моддама-модда кўриб чиқди

2020 йил 18 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Унда дастлаб “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси  депутатлар томонидан иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ов ҳайвонларидан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилишига, ёввойи ҳайвонлар ҳисобини юритиш, уларни кўпайтириш ва тутиш нормаларини тартибга солиш устидан давлат назоратини кучайтиришга олиб келади.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасини кўриб чиқар экан, қонуннинг юқори сифати ва барқарорлигига эришиш, уларни ҳаётга татбиқ этишнинг ишончли механизмини яратиш партия депутатлик корпусининг дастурий вазифаси эканини айтиб ўтдилар.

Йиғилишда қонун лойиҳасини пишиқ-пухта қилиш мақсадида билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб, узоқ бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

Фракция йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин кечди.

Халқ вакилларининг айтишича, мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида”ги ва “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунларга ўзгартишлар киритилмоқда.

Депутатлар мазкур қонунларга ўзгартишлар киритилиши парламент ваколатларини кенгайтириш, ҳуқуқий ҳужжатларнинг самарали ижросини таъминлашда унинг роли ва мавқеини оширишга хизмат қилишини айтиб, қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

Йиғилишда шунингдек, фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  • Кўрилди
    699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+