Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги муносабатлар аниқ тартибга солиниши керак

19.05.2020, 11:45

Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги муносабатлар аниқ тартибга солиниши керак

Ҳозирги кунда овчилик ва ов хўжалиги соҳасидаги муносабатларда ҳуқуқий жиҳатдан бўшлиқлар ҳамда турли қарама-қарши талқинлар бор. Бу эса ҳайвонот дунёси ва инсон омили ўртасидаги ўзаро муносабатлар билан боғлиқ соҳада айрим мураккабликларни келтириб чиқармоқда. Шу билан бирга ёввойи ҳайвонлар ҳолати устидан мониторинг юритишнинг самарали тизими мавжуд эмас. Қолаверса, овчилар ва ов хўжаликларининг ҳуқуқи, мажбуриятлари қонун ҳужжатларида аниқ белгиланмаган. Шу каби қатор омиллар овланадиган ҳайвон ресурсларининг ҳолатини аниқлашга, улар популяцияси давлат мониторинги тизимининг ривожланишига, мамлакатимизда овланадиган ҳайвон турларининг сони ва овланиш ҳажмларини, уларнинг репродуктив ҳолатини ўрганишга тўсиқ бўлмоқда. Бошқача айтганда, бу охир-оқибатда овчилик соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг кўпайшига олиб келаяпти.

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси моддаларида юқорида кўрсатиб ўтилган масалаларнинг ҳуқуқий ечимлари ўз аксини топмоқда.

Қонун лойиҳасига Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасидаги давлат cиёсатининг асосий йўналишлари аниқ белгилаб берилаяпти. Хусусан, овчилик ресурсларининг ва ов қилиш жойларининг муҳофаза қилиш,  улардан оқилона фойдаланиш, сақланишини таъминлаш, бу борада давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, овчилик туризмини ривожлантириш, ов қилишни ҳамда овчилик хўжаликларини ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, соҳанинг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, давлат назоратини амалга ошириш ҳамда  халқаро ҳамкорликни ривожлантириш каби қатор нормалар акс эттирилаяпти.

Биргина овчилик хўжаликларини ривожлантиришга инвестициялар жалб қилиниши яъни бу борада тадбиркорликка кенг йўл очиб берилиши мамлакатимизда ов туризми имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, хусусан хорижий сайёҳларни овчилик соҳасига жалб этиш орқали давлат бюджетига валюта тушумларини ошириш, ов ҳайвонларини етиштириш, тиклаш ва кўпайтириш орқали эса сарфланадиган харажатларни молиялаштириш имкониятини вужудга келтиради.

Шу кунларда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш бўйича қизғин муҳокамалар давом этмоқда. Ана шу жараёнда фаол бўлган ҳолда қонун лойиҳаси юзасидан ЎзЛиДеП электорати фикрини ўрганиб, ушбу соҳани ривожлантиришга хусусий секторни жалб қилиш бўйича аниқ таклифларни ўртага ташлашимиз ва уни лойиҳада акс эттиришга ҳаракат қилишимиз керак. Бунинг учун бизда вақт ҳам имконият ҳам етарли.

Дилбар Усмонова

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1030
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+