O'zLiDeP депутати сирдарёликларга 500 миллион сўмлик саховат кўрсатди

20.05.2020, 11:33

O'zLiDeP депутати сирдарёликларга 500 миллион сўмлик саховат кўрсатди

Бугунги кунда Сардоба туманидаги  офат оқибатларини бартараф этишда минглаб юртдошларимиз иштирок этмоқда. Улар сув тошқини зарар етказган ҳудудлардаги уйларни қайта таъмирлаш, тиклаш, сув чиқариш, йўлларни очиш, атрофни тартибга келтириш каби бир қатор ишларга кўнгилли равишда кўмак бермоқда.

Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, “Baxtteks farm” корхонаси раҳбари Мурот Гафуров Сардоба,Оқолтин ҳамда Мирзаобод туманларида меҳнат қилаётган  ишчи - хизматчиларга беғараз ёрдам кўрсатиш мақсадида 500 миллион сўмлик “Саховат карвони” юборди.

- Сардоба сув омборида юзага келган ҳалокат юртдошларимизни янада жипслашишга, бир-бирларига меҳр-оқибат  кўрсатишга ундамоқда, - дейди тадбиркор Мурот Гафуров. - Саховат ишларидан ҳеч ким четда қолмаяпти. Партиямизнинг барча фаоллари ва депутатларни бу каби саховат ишларига даъват қиляпмиз.

Дилором Эсонова,

O'zLiDeP вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    1078
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+