O’zLiDeP депутати музработлик эҳтиёжманд оилаларга қорамол ва товуқ берди

20.05.2020, 13:34

O’zLiDeP депутати музработлик эҳтиёжманд оилаларга қорамол ва товуқ берди

Муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб бориш яхшикуя, аммо бу уларни бироз дангаса қилиб ҳам қўйиши ҳеч гап эмас. Чунки тайёр маҳсулотни тезда осонгина еб битириш мумкин. Лекин одамларни ўзлари меҳнат қилиб, қозон қайнатишга ўргатсак, натижа янада яхши бўлади.

O’zLiDeP Музработ туман Кенгаши депутати “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоли С.Каримова ташаббуси билан “Сурхондарё Дон махсулотлари” АЖ ҳомийлигида “Сополитепа” маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож Сафар Қиличев ва Ўғлой Бобокуловаларга 1 тадан қорамол ва 6 та оилага  20 тадан товуқ берилди. Энди улар қорамолни боқиб, сут-қатиғидан, товуқларнинг эса тухумидан фойда кўриши мумкин. Ахир, бир кун биров бериб кетган 30 та тухум қаёқдаю, ҳар кун 20 та товуқ инъом қиладиган тухум қаёқда.

O’zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    959
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+