Пандемия шароитида кимлар даромад солиғидан озод этилади?

20.05.2020, 17:36

Пандемия шароитида кимлар даромад солиғидан озод этилади?

Пандемия шароитида давлат корхоналари ва ташкилотларда ишлайдиган ходимлар билан масофадан туриб ишлаш бўйича меҳнат шартномаси тузилиб, уларнинг ойлик маошлари вақтида тўланаяпти. Яъни уларнинг даромади узилгани йўқ. Аммо бизда ўзини ўзи банд қилган кўплаб касб эгалари борки, улар бундай имкониятга эга эмас.

Масалан, таксист, нонвой, дурадгор, ҳунарманд, сартарош, тикувчи, этикдўз, таржимон, компьютер дастурчиси, дизайнер каби касб эгалари ана шу рўйхатдан жой олади. Шунинг учун ҳам карантин қоидалари юмшатилиши билан бундай касб эгалари фаолиятига рухсат берилди. Қувонарлиси, 19 май куни давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселекторда ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши айтилди ва бу кўпчилик учун айни муддао бўлди.

Сир эмаски, халқимиз яна бир синов даврини бошдан ўтказаётган бир вақтда ишсизлар сони ошиб, камбағаллик кўрсаткичи юқорилаб бормоқда. Мана шундай мураккаб вазиятда қўлида касб-ҳунари бор одамлар учун бундай имтиёзнинг берилиши уларнинг ўз шароитини бироз тиклаб олишига ёрдам беради. Ва бу уларнинг ишлашига муносиб шароит яратади.

Қолаверса, бу давлатимиз раҳбарининг оддий фуқаролар ҳаёти, туриш-турмуши ҳақида қайғураётганидан далолатдир. Кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликнинг бундай қўллаб-қувватланиши эса қисқа фурсат ичида янги иш ўринларини яратиш учун имкон беради.

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун эса телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя. Илғор хорижий тажриба асосида бундай фуқароларни рўйхатга  олиш ва ҳисобини юритиш бўйича мобил илова ҳам ишлаб чиқилиши жараённинг янада осон ва тезкор кечишини таъминлайди.

Алишер РЎЗИЕВ,

Халқ депутатлари Сурхондарё

вилоят кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик

гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    1485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

ULUGBEK Meliqulov 2020-06-03 11:33:41

Yoshlar Ittifoqi Kengashi Raisi Xodjayev Sanjarga Meliqulov U.F tomonidan murojatnoma . Ko'p Qavatli uy-joylardan uy olishga boshlang'ich to'lovini to'Yoshlar Ittifoqi Kengashi Raisi Xodjayev Sanjarga Meliqulov U.F tomonidan murojatnoma . Ko'p Qavatli uy-joylardan uy olishga boshlang'ich to'lovini to'lashga amaliy yordam berishga murojatimni o'rganib chiqishingizni so'rayman!lashga amaliy yordam berishga murojatimni o'rganib chiqishingizni so'rayman!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+