Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши фаолиятининг бош мезонидир

11.01.2018, 15:23

Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар ижроси O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши фаолиятининг бош мезонидир

Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида белгилаб олинган устувор вазифаларни бажариш ва O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2018 йилдаги режаларни белгилаб олиш Хоразм вилоятида бўлиб ўтган ўқув-семинарнинг бош мавзусига айланди.

Унда O‘zLiDeP ходимлари, партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Хоразм вилоят Прокуратураси масъул ходимлари ҳамда Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

Ўқув-семинарда Ж.Қурбанов, Б.Рўзметов, И.Абдуллаевлар “2018 йилда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари”, “Қонун устиворлигини таъминлаш ва суд – хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари” каби мавзуларида маъруза қилдилар. Нотиқлар ўз маърузаларида тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар эшигини очиш, бу соҳада, айниқса, ёш тадбиркорлар, фермерлар ва депутатлар иштирокини кенгайтириш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан кафолатлаш O‘zLiDePнинг устувор вазифаси эканига алоҳида эътибор қаратишди.

Интерфаол усулда ташкил этилган мазкур ўқув-семинарда иштирокчиларнинг билдирган таклиф ва мулоҳазалари кенг таҳлил қилиниб партиянинг иш режаси тасдиқланди.

 Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1630
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+