Асакаликлар томорқачиликнинг ҳадисини олган

22.05.2020, 13:06

Асакаликлар томорқачиликнинг ҳадисини олган

Давлатимиз раҳбарининг томорқа фаолиятини янада ривожлантириш, шу орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан бераётган топшириқ ва вазифаларидан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги депутатлар ва мутасаддилардан иборат ишчи гуруҳ Асака туманидаги фермер хўжаликлари, агрокластерлар фаолиятини ўрганишди.

"Обод турмуш орзуси" фермер хўжалиги 2015 йилда ташкил этилган. 2017 йилда тўла кластер тизимига ўтган фермер хўжалигида айни вақтда 80 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Тумандаги барча фермер хўжаликлари билан тузилган шартномага асосан бу ерда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қайта ишланиб, экспортга йўналтирилади. Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, тажрибаларни оммалаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлади.

-Фермер хўжалигимиз қошидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш корхонамиз айни вақтда тумандаги 90 фоиз фермер хўжаликлари билан шартнома имзолаган, - дейди Хусниддин Каримов. – Бугунга келиб ер майдонларида етиштирилган карам, бодринг, булғор қалампири, помидор маҳсулотларини қабул қилиш ишларини жадал бошлаганмиз. Айни пандемия даврида корхонамиз фаолиятини карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда олиб бордик. Тадбиркорларга яратиб берилган имтиёзлардан фойдаландик.

Ишчи гуруҳ аъзолари бу ерда тўпланган муайян тажрибани бошқа фермер хўжаликларида ҳам оммалаштириш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.

 O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    869
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+