O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши сирдарёликларга саховат кўрсатди

22.05.2020, 13:11

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши сирдарёликларга саховат кўрсатди

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгашининг сирдарёликларга "O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" доирасидаги саховат ёрдами Гулистонга етиб келди.

Сув тошқинидан жабр кўрган сирдарёликларга бухоролик саховатпеша инсонлар, партиянинг туман Кенгашлари ходимлари, тадбиркор ва фермерлар, депутатлар ва партия фаоллари  томонидан ҳадя этилган озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор буюмлари етказиб берилди. O'zLiDeP Бухоро ва Сирдарё вилоятлари Кенгашлари ходимлари сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимиз хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан ҳам хабар олишди.

Партиянинг “Ёшлар қаноти” фаоллари талофатдан жабр кўрган ёшлар билан учрашиб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Сирдарёлик ёшларга бадиий китоблар тақдим қилинди.

Жамшид ТЎХТАЕВ,

 O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

бўлими мудири

  • Кўрилди
    58
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+