O'zLiDeP депутати жиззахлик 240 та эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

22.05.2020, 13:38

O'zLiDeP депутати жиззахлик 240 та эҳтиёжманд оилаларга  саховат кўрсатди

“Саховат ва кўмак” умуммиллий ҳаракати доирасида партия фаоллари ва депутатларнинг эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Бугунги пандемия даврида партиянинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар, депутатлар  кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга кўмак бериш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда ташаббускор бўлмоқда.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги  O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Акбар Рахмонқулов ўзи сайланган Шароф Рашидов туманидаги Қулама қишлоқ аҳолиси учун 140 та хонадонга 31 миллион сўмлик, Зомин туманида  ёрдамга муҳтож 100 та хонадонга  22 миллион сўмлик кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

- Бугунги синовли кунларда халқ вакили ва биз тадбиркорлар ўз сайлов ҳудудларимиздаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишда давом этяпмиз. Бу каби саховат ишларида қолган тадбиркорларимизни ҳам жалб қилиб, аҳолига беминнат ёрдам кўрсатишга даъват қиляпмиз, - дейди депутат А.Рахмонқулов.

Партиянинг депутат ва тадбиркорлари томонидан бу каби хайрли ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Нилуфар Алиева,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши фаоли

  • Кўрилди
    665
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+