O'zLiDeP фаоли Улуғбек Сотиболдиев мирзаободликлар учун 64 та замонавий иссиқхона қуриб беради

22.05.2020, 13:40

O'zLiDeP фаоли Улуғбек Сотиболдиев мирзаободликлар учун 64 та замонавий иссиқхона қуриб беради

Аввал маълум қилганимиздек, O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси, "Bek cluster" МЧЖ раҳбари, сенатор Улуғбек Сотиболдиев Мирзаобод ва Ховос туманларидаги аҳолининг эҳтиёжманд қатлами турмуш даражасини яхшилаш мақсадида 2000 та оилага кўмак бериш ташаббусини билдирган эди.

Ҳар иккала тумандан мингтадан эҳтиёжманд оилалар аниқланиб, уларнингманзилли рўйхати шакллантирилди. Хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ишлари бошланди.

Дастлаб Ховос тумани "Ховособод" МФЙ худудида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар холидан хабар олинди. Ховос туманининг 18 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мингга яқин хонадонга 12 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

"Саховат ва кўмак" тадбири айни кунларда вилоятнинг Мирзаобод туманида давом этмоқда.

Мирзаобод тумани, Тошкент маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган 63 та хонадонга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Айни кунларда саховат ишлари туманнинг “Деҳқонобод”, “Дўнгариқ” маҳалла фуқаролар йиғинида давом эттирилмоқда.      Улуғбек Сотиболдиевнинг таъкидлашича, ўзи раҳбарлигидаги Мирзаободдаги "Bek cluster" МЧЖ ҳамда АТ “Асакабанк” билан ҳамкорликда Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрганларга 64 та замонавий енгил конструкцияли иссиқхона қуриб беришда кўмаклашади.

- Бу иссиқхоналарни хонадон эгалари уйларига кўчиб киргунларича битирамиз, - дейди У. Сотиболдиев. - Иссиқхоналарда асосан, лимон ва қулупнай етиштирилади. Маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича цех ҳам ишга туширилади. Маҳсулотлар асосан Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинади.

Бундай хайрли ва савобли ишлар ҳар куни амалга оширилмоқда.

Дилором Эсонова,

O'zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    537
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+