Депутатлик гуруҳлари тадбиркорларга кўмак беради

11.01.2018, 15:29

Депутатлик гуруҳлари тадбиркорларга кўмак беради

Музробот туман Агросервис касб-ҳунар коллежида O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши тошаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи O`zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзаро очиқ мулоқот ва баҳс-мунозара  руҳида ўтган семинарда дастлаб, мурожаатноманинг мазмун - моҳияти ва унда илгари сурилган ғоялар хақида маълумот берилар экан, жумладан, жорий 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”, деб ном берилишининг ўзига хос жиҳатлари  ҳамда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-хуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ҳақида фикрлар билдирилиб келгусидаги партия олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.  

Семинар давомида 2018 йилда партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар билан янада яқинроқ муносабат ўрнатиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб,  мавжуд муаммо ва таклифлар юзасидан ҳар бир ҳудуднинг иқтисодий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллий Кенгашлардаги  депутатлар орқали уларга амалий ёрдам бериш, берилган таклиф ва мулоҳазаларини Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш  асосида ҳал этиш каби вазифалар белгилаб олинди.

Мурод ЭШНАЗАРОВ

O`zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+