Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор

23.05.2020, 08:28

Адабиётга эътибор — маънавиятга,  келажакка эътибор

Инсоннинг  маданияти, маънавияти  унинг ўқиган китоблари орқали  акс этади. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўлланилади. Зеро, китоб адабиётнинг моддий шакли экани ҳеч кимга сир эмас.

Нега десангиз китоблар инсонларга ҳаётни қандай яхшилашни, бир-бирига меҳрибон бўлишни ўргатади. Яхши китоб ўқиган киши ўзини кучлироқ, ақллироқ, инсонпарварроқ сезади. Китоб ўқиш — ақлни чархлаш демакдир.

Шу маънода юртимизда она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялаш, айниқса, ёшларни адабиётга, китобга бўлган қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида ўзбек адабиёти ҳам дунё маънавиятининг муҳим таркибий қисми сифатида асрлар давомида сайқалланиб, такомиллашиб бораётир.

Адабиёт халқимизнинг тарихини, қадриятларимизни асрлардан асрларга олиб ўтаётган ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги экан, бу борада Президентимиз раҳнамолигида китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, буюк адабиёт намоёндаларини қўллаб-қувватлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Адиблар хиёбонининг барпо этилиши, Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилгани албатта, китобхон халқимизни қувонтиради.

Хулоса қилиб айтганда, инсоният онгу шуурини, руҳиятини, дунёқарашини шакллантиришда адабиётнинг роли катта. Зеро, адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор.

Феруза НИГМАТОВА,

 Олий Мажлис Конунчилик

палатаси депутати,

OzLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    246
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+