Лола Исмоилова тадбиркорлигини қайта бошламоқчи

11.01.2018, 16:23

Лола Исмоилова тадбиркорлигини қайта бошламоқчи

Мухтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мамалакатимиздаги барча фуқаролар каби чекка ҳудудларда яшовчи хотин-қизларни ҳам бефарқ қолдирмади.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши “Аёллар каноти” томонидан Олтинсой тумани Вахшивор маҳалласида ўтказилган давра суҳбатида асосий эътибор мазкур Мурожаатноманинг мазмун-моҳиятига қаратилди.

Унда сўз олган маҳалла фаоллари ва тумандаги фаол тадбиркор хотин-қизлар 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да тадбиркорлик соҳасидаги яратилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва имкониятлар хақида фикр юритиб, уйда ўтирган хотин-қизларни тадбиркорлик билан шуғилланишларига даъват этдилар.

—Бугунги тадбирда Мухтарам Президентимизнинг Мурожаатномасида эътироф этилган фикр-мулоҳазаларни тинглаб қисқа вақт ичида жамиятимизда барча соҳаларда катта ислоҳатлар амалга оширилганлигини ҳамда келгусида бунданда улкан режалар белгилаб олинганлигини, айниқса, тадбиркорлик учун бир қатор қулайликлар яратиш белгилаб берилганлиги бизни жуда ҳам қувонтирди,  - дейди Лола Исмоилова. —Сабаби, бундан бир неча йил аввал солиқ тўловларидаги муаммолар сабаб тадбиркорлик фаолиятим тўхтаб қолган эди. Энди Президентимиз яратиб бераётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган хар ҳил турдаги сумка тикишни йўлга қўймоқчиман.  Насиб бўлса бу йил 7 та иш ўрни яратаман.

Тадбир давомида Мурожатномада эътироф этилган фикрлардан келиб чиқиб, маҳаллада кичик бизнес ва тадбиркорликни янада такомиллаштириш орқали янги иш ўринларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

 P.S. Бу каби тадбирлар воҳанинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1434
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+