O'zLiDeP депутати кўмагида элликқалъалик 50 нафар фуқаро ишли бўлди

26.05.2020, 15:33

O'zLiDeP депутати кўмагида элликқалъалик 50 нафар фуқаро ишли бўлди

Бугунги кунда коронавирус пандемияси туфайли карантин шароитида даромад манбаидан узилиб, вақтинча ишсиз қолган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, камбағалликни бартараф этиш, аҳолини қийнаётган энг асосий муаммоларни ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги ишларни амалга оширишда O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, маҳаллий ва туман шаҳар кенгашлари, партиядан сайланган депутатлар ҳам фаоллик кўрсатмоқда.

Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Жумабай Жаббаров ҳам ўзи сайланган ҳудуддаги аҳолининг ишсизлик масаласини ўрганиб чиқиб, хайрли ишга қўл урди.

Ўзи раҳбарлик қиладиган Элликқалъа туманидаги "Мега текстиль" масъулияти чекланган жамиятига карантин пайтида ишсиз қолган 50 нафар фуқароларни иш билан таъминлади.

2018 йилнинг май ойидан бошлаб ўз фаолиятини бошлаган мазкур корхонада асосан ип-калава ва жинси материаллар ишлаб чиқарилади, - дейди корхона раҳбари, депутат Ж.Жаббаров. - Корхонамизда ишчи ходимларнинг асосий қисмини хотин-қизлар ва уларнинг меҳнатига тўғри келади. Шу боис ҳам карантин туфайли ишсиз бўлиб уйда ўтириб қолган хотин-қизларни бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратдик.

Бу каби хайрли ишлар партия депутатлари ва электорати бўлган тадбиркор ва фермерлар томонидан аҳолини бандлигини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати
  • Кўрилди
    795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+