“Esiba Grand” корхонасининг жорий йилги даромади 400 млн сўмни ташкил қилади

26.05.2020, 16:16

“Esiba Grand” корхонасининг жорий йилги даромади 400 млн сўмни ташкил қилади

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда партия Андижон вилоят Кенгаши масъулларидан иборат ишчи гуруҳ жойларда бўлиб, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш, яшаш шароитларини ўрганиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бандлик масалаларига ечим топишга кўмаклашмоқда.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзили Пахтаобод туманидаги “Esiba Grand” масъулияти чекланган жамияти бўлди. Жамият 2018 йилда 80 та ишчи билан фаолият бошлаган. Дастлаб 5 турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариб ички бозорга тақдим этган бўлса, айни кунга келиб, 20 турдаги маҳсулот 270 нафар хотин-қизлар томонидан тайёрланмоқда.

-Фаолиятимизни кенгайтириш мақсадида банкдан олинган 3 миллиард сўм кредит маблағи эвазига ҳудуддаги 270 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди, - дейди МЧЖнинг ижрочи директори Мўминжон Жўраев. – Албатта, сифат ҳам, иш унумдорлиги ҳам шунга яраша ортди. Ўтган йилда 100 миллион сўм даромад олган бўлсак, жорий йилдаги кирим режамиз 400 миллион сўмни ташкил қиляпти. Бунинг учун астойдил меҳнат, ҳалоллик муҳимдир.

Раҳбар ҳақ. Ҳар бир ҳалол меҳнат ортида барака ва самарадорлик бор. Масъулияти чекланган жамият томонидан Россиянинг қатор шаҳарларидаги нуфузли савдо фирмалари билан тузилган шартномалар ўзини оқлаётганини мана шу мезонда яққол исбот этади. Мазкур тадбиркорлик объектида айни пандемия даврида карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда ташкил қилинган иш жараёнлари қизғин, ишчилар яратилган шароитлардан мамнун.

Муяссархон УМУРЗАҚОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Мафкуравий тарғибот-ташвиқот бўлими мудири.

  • Кўрилди
    702
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+