Бағдод туманининг Дашт қишлоғида 160 минг бош бройлерлар парвариши йўлга қўйилади

27.05.2020, 15:04

Бағдод туманининг Дашт қишлоғида 160 минг бош бройлерлар парвариши йўлга қўйилади

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғонада бўлиб турибди.

Ушбу учрашувлар доирасида депутатлар пандемия даврида ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорлик субъектларини оёққа туришида кўмаклашиш, амалий ёрдам беришда ҳаракат қилмоқда. Тадбиркорлар ва фермерларнинг мулоқотлар давомида фикр-мулоҳазалари, таклифалари тингланяпти.

Ишчи гуруҳ аъзолари Бағдод туманининг Дашт қишлоғида янги асос солинаётган “White chikken” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Яқин кунларда бу ерда 160 минг бош паррандалар бройлер усулда етиштирилади. Ҳозирда тадбиркор томонидан Туркия давлатидан паррандалар учун ем маҳсулотларини тайёрлаш учун керакли жиҳозларнинг бир қисми  келтирилди.

Мазкур корхона давлатимиз раҳбари томонидан берилаётган имконият ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиб, ҳудудлардаги ишсиз ёшларни бандлигини таъминлашга, уларнинг турмушини фаровон бўлишига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.

Депутатлар ушбу корхона фаолияти билан танишиш асносида жиҳозларни кўздан кечириб, тадбиркорлик истиқболлари хусусида суҳбатлашдилар.

Спикер ўринбосари бугунги синовли кунларда ҳам корхона ўз фаолиятини тўхтатмасдан олдинга интилишга, берилаётган имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш кераклиги, келажакда корхона фаолиятини янада кенгайтириб шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз ёшларни сонини камайтириш борасида таклифларини бериб ўтди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    191
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+