Наврўз маҳалласига китоблар керак, Ёшлик маҳалласига эса, банкомат...

27.05.2020, 15:26

Наврўз маҳалласига китоблар керак,  Ёшлик маҳалласига  эса, банкомат...

O‘zLiDePдан сайланган халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Шохрух Жўрақулов ва Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Хусан Тўхтаевлар  Самарқанд шаҳридаги Наврўз, Заргартепа, Мирсаид Барака ва Саъди Шеърозий маҳалла фуқароларидан келиб тушган мурожаатларни ўрганишди.

Мирсаид Барака ва Саъдий Шеърозий  маҳаллалари аҳолиси  йилнинг ёғинли фаслларида кўпчилик самарқандликлар қатори кўча ва ҳовли жойларини сув босишидан азият чекишади.

Сабаб, маҳалладаги сув йўли ҳисобланган ариқ-зовурлар беркитиб, устида ноқонуний қурилишлар бунёд этилган. Ушбу масала депутатлар томонидан обдон ўрганилди ва тегишли ташкилотларга сўров йўлланадиган бўлди.

Депутатлар  Хишрав қўрғонининг “Наврўз” МФЙ фаоллари билан ўтказган мулоқотлар чоғида  маҳалла марказида ташкил этилган кутубхона заҳирасини бойитишда амалий кўмак сўрашди.

 Ушбу ташаббусни халқ ноиблари қўллаб-қувватлар экан, уларнинг ҳар бири мазкур зиё масканига 100 тадан китоб совға қилишини айтишди.

Шунингдек, вилоят кенгаши депутати Шохрух Жўрақулов ушбу акцияга Самарқанддаги таниқли ижодкорларни ҳам жалб этган ҳолда кутубхона заҳирасини  вилоятимиз шоир ва ёзувчилари китоблари билан бойитишга ҳам кўмаклашишини айтди.

"Заргартепа", “Ёшлик”, “Чилқудуқ” маҳаллалари шаҳар чеккасида жойлашган. Депутатлар аҳоли билан учрашувларда пластик карталардан пул ечиб олиш учун марказга қатнаши анча ноқулайликлар тўғдираётганлигидан арз қилишди.

-Ҳудудда ХУМО карталари учун банкоматлар ўрнатилган. Аммо UZKARD пластик карталаридан фойдаланаётган аҳоли пул ечиш учун шаҳар марказига бориб келишади. Бу аҳолига анча ноқулайликлар туғдирмоқда. Ёшлик маҳалласи аҳолиси ҳуддудида "Заргартепа", “Ёшлик”, “Чилқудуқ”  маҳалла аҳолиси учун UZKARD  банкомати ўрнатилса, аҳолининг вақти тежалади ва анча қулайлик яратилган бўлар эди, - деди маҳалла фаоллари.

Мазкур масалани депутатлар мутасадди ташкилотлар билан гаплашиб ҳал этишга келишиб олинди.

Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    208
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+