Томорқадан унумли фойдаланиш депутат назоратида

28.05.2020, 14:42

Томорқадан унумли фойдаланиш депутат назоратида

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан сайланган Халқ депутатлари Бухоро тумани кенгаши депутати Гулнора Атоева Зарманоқ маҳалла фуқаролар йиғини Хўжахайрон қишлоғида яшовчи Бахшулло Самадов хонадонида бўлди.

Бахшулло ака томорқадан самарали фойдаланиш ҳаддисини олган. Ҳовлида шафтоли, ўрик, олма, ёнғоқ, гилоснинг турли навлари етиштирилмоқда. Тиниб-тинчимас Б.Самадов 1,1 сотих ерда иссиқхона ҳам ташкил қилган. Ишкомлардаги узумларни кўриб кишининг дили яйрайди.

– Мутахассислигим қурувчи, – дейди Б.Самадов. – Лекин бир қарич ердан ҳам самарали фойдаланаман. Иссиқхонадан бир йилда ўртача 5 миллион сўм даромад қиламан. Бунинг сири ердан 3 марта ҳосил олишимда. Бундан ташқари, 20 сотих майдонда боғ ташкил қилганман. 

Ундан оладиган соф фойда йилига ўртача 10 миллион сўмни ташкил қилади. Мана, анча йилдан буён ерга меҳр бериб бировдан кам бўлганим йўқ. 1 ўғил ва 4 қизимни уйли жойли қилдим. Бугун 11 неварамга ҳам деҳқончилик, боғдорчилик сир-асрорларини ўргатаяпман.

– Зарманоқ МФЙ ҳудудидаги 551 та хонадонда 3028 нафар фуқаро истиқомат қилади, – дейди депутат Г.Атоева. – Маҳалладаги экин майдонлари 75.4 гектарни ташкил қилади. Шундан аҳоли томорқалари 37.9 гектар. Боғларнинг қатор ораларига озиқ-овқат маҳсулотлари бўладиган экинлар экилди. Бу ҳудуд асаларичиликка ихтисослаштирилмоқда. Шунингдек, аҳолини камбағалликдан чиқариш йўлида фуқароларга субсидиялар ва кредитлар берилиши кутилмоқда. Ана шундай режалардан бири зарманоқликларга 300 қути асалари оиласи тарқатишдан иборат. Кўплаб беда экилган майдонлар бузилиб, ўрнига озиқ-овқатбоп экинлар экилди.

Бундан ташқари, “Саховат ва кўмак“ умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, боқувчисини йўқотган, пандемия даврида ишсиз қолган 82 нафар фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. 10 нафар ногиронларнинг томорқа ерлари экиб берилди. Ҳудудда бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.

Зариф Комилов,

O'zLiDeP Бухоро

вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+