O'zLiDeP депутати болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда

01.06.2020, 14:26

O'zLiDeP депутати болаларни бепул тиббий кўрикдан ўтказмоқда

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати OʼzLiDePдан сайланган Фарғона шаҳар Кенгаши депутати ва Республика болалар ижтимоий мослашув маркази Фарғона минтақавий филиали билан ҳамкорликда 2-сонли оилавий поликлиника ҳудудидаги эҳтиёжманд оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бор ёшлар учун бепул тиббий кўрик ўтказилмоқда.

–Тиббий кўрикда психолог, логопед, дефектолог, невропатолог, педиатр каби мутахассислар иштирок этиб, ёшларнинг соғликлари назоратдан ўтказмоқда, –дейди Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Ш.Сиддиқова. –Бу жараён яна 10 кун давом этади ва мутахассислар тавсиясига кўра, массаж, ЛФК муолажалари ҳам ташкилланиши режалаштирилди.

Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Баҳодиржон Ҳомидов ҳам ўз сайлов ҳудудидаги Ёрмазор ва Шодлик маҳаллалари ёшлари ўртасида «Биз уйдамиз!» шиори остида онлайн танлов ўтказди.

Унда ёшлар шеър ва расмларида Ватан, истиқлолни тараннум этди. Шунингдек, китобхонлик ва спорт билан шуғулланиш, аёлларнинг самарали фаолият юритаётганликлари ҳам ижодий ишлардан ўрин олди. 

– Депутат ташаббуси билан фарзандларимизни баркамол бўлиб улғайишлари йўлида карантин вақтида ҳам турли танлов ва викториналар ўтказилмоқда, – дейди ҳудуддаги 30-мактаб директори С.Маҳмудова. Фарзандларимиз бу ишларда ўз жонбозликларини кўрсатиб, бор иқтидорларини намоён этишга ҳаракат қилдилар.

Ғолиб ва совриндорларга депутат томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар карантин қоидаларига мувофиқ хонадонларга ташриф буюрилиб, топширилди.

 

 

  • Кўрилди
    810
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Шохжахон2020-06-01 14:34:32

УзЛиДеП партиясига хаммангизни аьзо булишингизга чакираман


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+