“Тадбиркорликни янада фаоллаштириш – жамият тараққиётининг мухим омили”

12.01.2018, 16:41

“Тадбиркорликни янада фаоллаштириш – жамият тараққиётининг мухим омили”

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими партия Наманган шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда “Чошгох” корхонасида ташкил этилган очиқ мулоқот айни шу мавзуга бағишланди.  

– 2017 йил февраль ойида 2 млрд 800 млн. сўм инвеститция киритиш ва 85 та янги ишчи ўрни яратиш шарти билан иш бошлаганмиз, – дейди корхонанинг молиявий масалалар бўйича менежери Фарида Рахманова. – Бугунги кунга келиб инвестиция мажбурияти
2 бараборга бажарилиб, 102 та янги иш ўринлари яратилди. Президентимиз томонидан биз тадбиркорларга қаратилаётган юксак эътиборга жавобан,   2018 йилда жаҳон андозаларига мос янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариб, уларнинг 50 фоиздан ортиғини экспортга йўналтирамиз.  

Очиқ мулоқотда тадбиркорларимиз томонидан эришилаётган натижалар билан бир қаторда фаолиятларини ривожлантириш бўйича инновацион ғоялар ҳам кенг муҳокама этилди.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

бизнес тузилмалар ва фермерлар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    94
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш