Болалардек беғубор бўлайлик

01.06.2020, 15:59

Болалардек беғубор бўлайлик

Бугун, 1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

- Бу байрам бутун дунё болалари учун қувончли лаҳзаларга бой байрам ҳисобланади, - деди O`zLiDeP Сирдарё вилоят кенгаши аппарат раҳбари Шоҳиста Бозорбоева. - Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт, бола бу умримиз мазмуни, бутун борлиғимиз ҳисобланади. Болалар ўзларининг табассумлари билан бир зумда Сизни ўзларининг беғубор оламларига олиб киради. Болажонлар даврасида ҳаётга бўлган муҳаббатни янада ортганини ҳис қиласиз.

Партия вилоят Кенгаши ходимлари байрам муносабати билан Мирзаобод туманидаги хонадонларга ташриф буюриб болажонларга эртак ва бадиий китоблар совға қилишди.

Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг яна бир эътиборли жиҳати, кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратилгандир.

Ана шу муносабат билан вилоят Кенгаши депутати Б.Кенжаев, туман Кенгаши депутати А.Одилов ҳамда O'zLDeP Боевут туман кенгаши аппарат раҳбари М.Дадаевалар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар холидан хабар олишди. Болажонларга ўзларининг совға-саломларини топширишди. Шунингдек, Боёвут туман кенгаши депутати Г.Каршибоева ҳам “Ўзбекистон” маҳалласидаги болаларга байрам муносабати билан ўз совға- саломларини топширди.

Халқ депутатлари Боёвут туман кенгаши депутати Х.Курбонова ҳам бу хайрли тадбирдан четда қолмади. У “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги болажонларни ўз совға-саломлари билан хушнуд этди.

Айни пайтда Сайхунобод туманидаги “Бахмалсой” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган оилалар ҳам истиқомат қилишмоқда. Сайхунобод туман кенгаши депутати Иномжон Усмонов ана шу оилалар фарзандлари ҳузурида бўлиб уларга байрам муносабати билан ўз совғаларини топширди.

Ҳусан Жабборов,

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    992
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+