O'zLiDeP депутати ташаббуси билан ёшлар ўртасида онлайн танлов ўтказилди

01.06.2020, 16:40

O'zLiDeP депутати ташаббуси билан ёшлар ўртасида онлайн танлов ўтказилди

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Баҳодиржон Ҳомидов ўз сайлов ҳудудидаги Ёрмазор ва Шодлик маҳаллалари ёшлари ўртасида “Биз уйдамиз!” шиори остида онлайн танлови ўтказди.

Унда ёшлар шеър ва расмларида Ватанни, истиқлолни тараннум этдилар. Шунингдек, китобхонлик ва спорт билан шуғулланиш, аёлларнинг самарали фаолият юритаётганликлари ҳам ижодий ишларда ўрин олди.

– Депутат ташаббуси билан фарзандларимизни баркамол бўлиб улғайишлари йўлида карантин вақтида ҳам турли танлов ва викториналар ўтказилмоқда. Фарзандларимиз бу ишларда ўз жонбозликларин кўрсатиб, бор иқтидорларини намоён этишга ҳаракат қилдилар, – дейди ҳудуддаги 30-мактаб директори С.Маҳмудова.

Ғолиб ва совриндорларга депутат томонидан диплом ва  қимматбаҳо совғалар карантин қоидаларига мувофиқ хонадонларга ташриф буюрилиб, топширилди.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    282
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+