O'zLiDeP фаоли кўмагида 100 нафар хотин-қиз ишли бўлди

02.06.2020, 14:52

O'zLiDeP фаоли кўмагида 100 нафар хотин-қиз ишли бўлди

Қарши шаҳридаги “Рremium capital group” масъулияти чекланган жамияти чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, корхонада 100 га яқин хотин-қиз доимий иш билан банд этилган.

Бу ерда асосан йирик саноат корхоналари ишчи-хизматчилари учун махсус ҳимояланган 4-5 турдаги пойабзаллар тайёрланмоқда. Маҳсулотларга мамлакатимиздаги йирик саноат ва ишлаб чиқариш корхоналаридан, Россия Федерацияси ҳамда Қозоғистондаги хорижий ҳамкорлардан буюртмалар тушмоқда.

-Яқинда хориждан янги турдаги пойабзаллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган замонавий технологияларни олиб келдик, - дейди МЧЖ раҳбари, O'zLiDeP аъзоси Дилшод Лутфиллаев. – Бу замонавий ускуналар ишга тушса, ички бозор ва экспорт учун янгича дизайндаги фойдаланишга қулай ҳамда ҳар томонлама бозор эҳтиёжига мос пойабзаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатларимиз туфайли иш ўрни янада кўпаяди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    827
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+