Каттақишлоқлик Садриддин ака Қуръонов 8 сотих иссиқхонадан 80 млн. сўмгача даромад оляпти

02.06.2020, 14:58

Каттақишлоқлик Садриддин ака Қуръонов 8 сотих иссиқхонадан 80 млн. сўмгача даромад оляпти

Аввал хабар берганимиздек, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар ҳудуддаги тадбиркорлик субъектларини кўздан кечириш баробарида давлатимиз раҳбарининг қарор ва фармонлари мазмун-моҳияти, берилган имтиёзлар ҳақида тушунтиришлар олиб бормоқда, тадбиркорлар, томорқачилар фаолиятини ўрганишяпти.

Жомбой туманидаги “Каттақишлоқ” МФЙ яшовчи Садриддин Қуръонов жорий йилнинг бошида давлатдан 30 миллион кредит олиб, 8 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилди. У  дастлабки  4 тонна помидор ҳосилини йиғиб олиб, 40 миллион сўм даромад кўрди. Тадбиркор йил охиригача яна 5 тонна помидор йиғиштириб олишни мақсад қилган.

- Иссиқхона кони фойда экан, уйдан чиқмай меҳнат қиласиз. Оила аъзоларимизнинг 5 нафари иш билан банд. Банкдан олган кредитимизни тўлаб бўлиб, эндилик фойдага ишлаяпмиз. Августгача яна 5 тонна ҳосил йиғиб оламиз. Кейин бодринг экишни режалаштиряпмиз,- дейди Садриддин Қуръоновнинг ўғли Достон Шаропов.

Партия фаоллари Садриддин Қуръоновнинг тажрибасини оммалаштириш лозимлигини таъкидлар экан, Жомбой туманида уюштириладиган O’zLiDeP тадбирларида маҳорат дарсларига жалб этишга келишиб олинди.

Шунингдек, O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раиси бошчилигидаги партия фаоллари  Тошкент маҳалласидаги “Хасанхон тилла балиқлари” оилавий корхонасида бўлишди. Нажмиддиновлар оиласи 2018- йилда мамлакатимизда  тадбиркорлик учун яратилган шарт-шароитлардан фойдаланиб,  3000 та балиқ чавақларини  2 та ҳовузчада боқишни бошлаган эди. Тадбиркорнинг айтишича, 3 ойда ҳар бир ҳовузда 6 тоннадан балиқ етиштириб, 240 миллион сўм даромад кўрган. Айни кунларда тадбиркор фаолиятини кенгайтириш ниятида эканлигини айтиб, Агробанкдан 1миллиард 200 миллион сўм кредит олишда амалий ёрдам сўради.

- Биз фаолиятимизни бир гектар ер олиб кенгайтирмоқчимиз.Барча ҳужжатларимиз тайёр. Кредит олишда ёрдамлашсангиз, яна қўшимча иш ўрни яратилган бўлар эди, - деди Юнусхон Нажмиддинов.

O’zLiDeP вакиллари мазкур масалани тегишли ташкилотлар орқали ҳал этиб беришга ваъда берди.

Бахтигул Қаршиева

O’zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    776
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+