Депутат сайловчиларга берган ваъдаларини бажармоқда

02.06.2020, 15:01

Депутат сайловчиларга берган ваъдаларини бажармоқда

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, Урганч туманидаги “Файз Барака Хоразм” МЧЖ бошланғич партия ташкилоти раиси  Шокиржон Худайберганов томонидан жуда катта ҳайрли иш амалга оширилди.

Хусусан, халқ вакили Урганч туманидаги 2-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида ўз маблағи эвазига 72 миллион сўмлик 200 кв метр майдонда замонавий иссиқхона қуриб берди. Маҳалла ёшлари ва мактаб ўқувчилари ушбу иссиқхонадан йил давомида фойдаланиш билан бир қаторда томорқачиликни ривожлантириш сирларини ўрганишлари ҳам мумкин.

Ушбу иссиқхонада депутатимиз томонидан помидор, бодринг, ноёб гуллар ва асосан, лимончиликни ривожлантириш сирлари ёшларга бепул ўргатиб борилади. 

2020 йил янги ўқув йилидан бошлаб ушбу мактабнинг 9-10 синф ўқувчиларига иссиқхонада машғулотлар ўтказилиб, полиз экинларини етиштириш билимлари ўргатилади. Улар орасидан йигирма нафар кам таъминланган оила фарзандларига ҳар ойда юз минг сўмдан стипендия ҳам жорий қилинади.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    845
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+