Туризмни ривожлантиришнинг 23 имконияти

02.06.2020, 15:04

Туризмни ривожлантиришнинг 23 имконияти

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони туризм соҳасига кўплаб имконият ва кўмак бериш масалалари ҳал этилди.

Фармонга асосан туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш учун, юз минглаб иш ўринларини ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, уларни даромадларини ушлаб туриш учун қуйидаги 23 та йўналишнинг ташкилий ва иқтисодий манбалари белгиланди.

  1. 2020 йил 1 июндан “яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда ички туризм қайта йўлга қўйилди
  2. Ўзбекистон Республикасига фуқаролари киришига рухсат бериладиган мамлакатлар рўйхати тузилади.
  3. Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситалари 2020 охирига қадар фойда солиғини ярмини (50 фоиз) тўлайди.
  4. Туроператорлар, турагентлар ва жойлаштириш воситаларига 2020 ва 2021 йил якунлари бўйича зарарларни чекланмаган тарзда ўтказиш ҳуқуқи берилди.
  5. 2021 йил 1 январга қадар туристик йиғимларни ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилди.
  6. Жойлаштириш воситаларига алкаголь маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғимини 12 ойда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.
  7. Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 12 ой муддатга бир марталик мақсадли фоизсиз ссудалар ажратилади.
  8. Туризм соҳасидаги “стартап” лойиҳалар, инновацион бизнес ғоялари, ахборот дастурлари ва хизматларини қўллаб-қувватлаш учун 1,5 млрд.сўм маблағ ажратилди.
  9. Хорижий ошхона, тематик овқатланиш шохобчалари ҳамда овқат, озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувенирларни етказиб бериш хизматларини ташкил қилиш лойиҳалари учун 100 млн.сўмгача грантлар ажратилади.
  10. Янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда турғиб қилиш учун гидлар учун 5 млн.сўм, туроператорлар учун 10 млн.сўм миқдорида грантлар ажратилади.
  11. 2020 йил 1 мартдан 1 июнгача давр учун жойлаштириш воситаларини қуриш учун аввал олинган кредитларнинг фоиз харажатлари қоплаб берилади.
  12. Жойлаштириш воситаларини қуриш учун аввал олинган кредитлар бўйича 2020 йил 1 июндан 2022 йил 1 январгача бўлган давр учун фоиз харажатларининг 10 фоизлик пунктгача бўлган қисми қоплаб берилади.
  13. Туризм соҳаси объектларини янги санитария-гигиена талабларига мувофиқлаштириш учун бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларининг 10 фоизлик пунктгача бўлган қисми қоплаб берилади.
  14. Туризм соҳаси субъектлари томонидан айланма маблағни тўлдириш учун олинадиган кредитларнинг 10 фоизлик пунктгача бўлган қисми қоплаб берилади.
  15. 2021 йил 31 декабрга қадар меҳмонхона хизмати нархининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
  16. Туроператор ва турагентларга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган ҳар бир хорижий турист учун 15 АҚШ доллари миқдорида рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилади.
  17. Камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун мамлакатимизда тур ташкил этилганда туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари нархининг 30 фоизи қисман субсидияланади.
  18. 2021 йил 1 июнга қадар меҳмонхоналарга тоифа олиш ёки ошириш учун реновация, реконструкция ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун меҳмонхоналарнинг тоифасига қараб ҳар бир хона учун 5 млн. сўмдан 15 млн.сўмгача қисми қоплаб берилади.
  19. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тасарруфидаги техникум ва коллежларга 2020 йилда барча тингловчилар давлат гранти асосида қабул қилинади.
  20. Жойлаштириш воситаларини қуриш учун аввал берилган кредитлар бўйича асосий қарз тўловлари 2020 йил 1 октябрдан 18 ойдан 24 ойгача узайтирилади.
  21. Дизинфекция ишларини олиб бориш учун жиҳозлар, техникалар, уларни бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, алоқасиз бошқариладиган жиҳозлар, ҳидсиз дизинфекцияловчи воситалар 2022 йил 1 январга қадар божхона тўловларидан озод қилинади.
  22. Туризм соҳаси учун Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан 20 млрд.сўмдан ортиқ маблағ ажратилади.
  23. Туризм соҳасидаги техникумлар ва коллежларда 2020-2021 ўқув йилида мутахассисларни тайёрлаш учун Давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

Давлат томонидан туризм соҳасига берилаётган кўмак ва имкониятларнинг ижобий самара беришига ва манзиллилиги таъминланишига ишончимиз комил.

O’zLiDeP Сиёсий кенгаши

Ижроия қўмитаси бўлим мудири

Бахтиёр Рухитдинов

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    928
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+