Депутат муаммоларни ҳал этиш устидан қатъий назорат ўрнатди

03.06.2020, 12:17

Депутат муаммоларни ҳал этиш устидан қатъий назорат ўрнатди

Томорқа ризқ-рўз, қўшимча даромад манбаи, бандликни, арзончиликни таъминлашнинг самарали йўлидир. Айниқса бугунги синовли кунларда ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб яхши даромад олиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга.

Аҳоли орасида юриб, бу борадаги ишларни тизимли амалга оширишда бугун депутатлар ҳам фаол қатнашмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Дилбар Усмонова тадбиркорлик субъектлари ва  сайловчилари хонадонида бўлиб, уларга томорқадан унумли фойдаланиш борасида амалий кўмак беришга ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганмоқда. Мақсад аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни ўз томорқасидан даромад олишга ўргатиш, тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни уюшқоқлик билан бартараф этишдан иборатдир.

Хусусан, Тошкент тумани Гулистон ҳудуди “Боғбон” МФЙ Чимкент йўли кўчаси 59-уйда яшовчи Равшан Тошпўлатов пандемия шароитида ўз томорқасида 3 сотихли иссиқхонада помидор кўчатларини парваришламоқда. Фақат битта муаммо бор. Яъни помидор кўчатларини суғориши учун сув насоси етишмаяпти. Депутат Д. Усмонова бу борада хонадон соҳибига тез кунда амалий ёрдам беришга ваъда берди.

Бугунги кунда кичик бизнесни ривожлантириш, бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик фаолиятига қаратилган ҳар қандай тўсиқларга муросасиз бўлиш давр талаби бўлиб қолмоқда. Шундан келиб чиқиб, депутат Тошкент туманидаги “FAZO LUXE” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, у ерда ҳозирда 240 нафар ишчи ходим меҳнат қилмоқда. Карантин даврида тиббий ниқобларни ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга оширилди. Шу билан бирга маҳсулотлар нафақат ички бозорда балки, ташқи бозорда ҳам экспорт қилинмқода. Мисол учун ўтган йили корхона томонидан 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспортга йўналтирилган.

Корхонани мақсади катта. Хусусан, маҳсулотлар ҳажмини 2,5 миллион долларга етказиш, иш кўламини кенгайтириб, яна 90 нафар фуқарони иш билан таъминлашдан иборатдир. Лекин, бу режа ва мақсадларни амалга оширишда корхона атрофида канализация тармоқларининг тўғри йўлга қўйилмаганлиги тўсқинлик қилаяпти. Бу аҳолининг ҳам ҳақли эътирозига сабаб бўляпти. Шу сабабли корхона тиббий ниқоблар ишлаб чиқаришни камайтиришга мажбур. Ушбу муаммо қанчалик тез ечим топса, юқорида айтилган режалар шунчалик тез амалга ошади ва одамлар ишли бўлади. Айни карантин даврида тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш ҳажми ортади.

Депутат Д.Усмонова мазкур масала юзасидан Тошкент вилояти ва туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотларга сўров чиқарди ва уларнинг устидан қатъий депутатлик назоратини ўрнатди. Ўйлаймизки муаммо тез орада ижобий ечимини топади.

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+