O‘zLiDeP Мавлуда Шодмоновага имтиёзли кредит олиб беришга кўмаклашади

12.01.2018, 17:09

O‘zLiDeP Мавлуда Шодмоновага имтиёзли кредит олиб беришга кўмаклашади

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими Мирзачўл туманида “Тадбиркор аёл – юрт таянчи” мавзусида амалий семинар ўтказди.

Тадбирда тумандаги тажрибали тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган опа-сингилларимиз иштирок этишди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – тадбиркор ва фермер хотин-қизларни бирлаштириш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий саводхонлигини ошириш ва фаолиятларида учраётган муаммоларни ижобий ҳал этишдан иборат эди.

– Ипак йўли маҳалласида яшаймиз, – дейди тадбирда иштирок этган Мавлуда Шодмонова –Турмуш ўртоғим ногирон, ўзим эса ишсизман. Маҳалламизда анча пайтдан буён фойдаланилмай турган бино бор. Бир-икки хонасини ижарага олиб, кўрпа-тўшак тикиб сотишни йўлга қўйсам, нафақат ўзим учун, балки мен каби ишсиз аёллар учун ҳам иш ўрни яратган бўлардим. Бунинг учун банк кредитига эҳтиёжимиз бор.

Мазкур мурожаатни O‘zLiDeP туман Кенгашининг аёллар масалалари бўйича раис ўринбосари С.Азимова ўрганиб чиқиб, тез орада ижобий ҳал этишга ваъда берди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1571
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+