O’zLiDeP фаоллари Мирзаободда намунали томорқачиларни аниқлаб, уларни рағбатлантирди

04.06.2020, 14:35

O’zLiDeP фаоллари Мирзаободда намунали томорқачиларни аниқлаб,  уларни рағбатлантирди

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши  раиси, вилоят кенгаши депутати Улуғбек Сотиболдиев Мирзаобод тумани “Т. Аҳмедов” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли томорқасини ўрганиш жараёнида  Эшқул Тилабовлар хонадонини намунали томорқачи деб топди.

Халқимиз рўзғор бутлиги, дастурхонимиз тўкинлигининг асосий омили томорқа эканлигини бугунги пандемия даврида янаям юракдан ҳис қилишди.

Ҳудуддаги Ш.Шариповлар хонадонига қарашли 2 сотихли томорқада бўлган киши игна санчишга ҳам бўш жой топа олмайди. Томорқага экилган мевали дарахтлар олма, узум, шафтоли, олхўридан тортиб, полиз экинларигача яшнаб, мўл ҳосил беришидан дарак бериб турибди. Шариповлар оиласи фақатгина томорқа хўжалигини ривожлантириш билангина чекланиб қолмай  имтиёзли кредит эвазига кичик қуёнчилик фермасини ташкил этишди. Аҳолини парҳезбоп гўшт маҳсулотлари билан таъминлашни йўлга қўйишди. Қуёнчиликни ташкил қилиш ўз навбатида карантин даврида оила аъзоларини фойдали меҳнат билан банд қилибгина қолмай, уларнинг қўшимча даромад топишларига, дастурхонларининг тўкин бўлишига ҳам имкон берди.

Т.Аҳмедов номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли томорқаларини ўрганиш жараёнида Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Сотиболдиев ҳудудда истиқомат қилувчи Эшқул Тилабовлар томорқасида амалга оширилаётган ишларни кўриб янаям қониқиш ҳосил қилди.

Умумий майдони 22 сотихни ташкил қилувчи томорқага 1000 тупга яқин мевали дарахт кўчатлари, картошка, помидор, бодринг, булғор қалампири ҳамда полиз экинлари экилган. Томорқанинг бир қисмида 500 тупга яқин терак дарахтлари қад ростлаган. Оила аъзоларининг барчаси асосан томорқа хўжалиги билан шуғулланиб рўзғорларининг бутлиги, оила фаровонлигини таъминлаб келишяпти. Тилабовлар оиласи пишиб етилган ҳосилнинг рўғордан ортганини ички бозорда сотиб рўзғор бюджетини янаям тўлдиришмоқда.

У.Сотиболдиев билан суҳбат жараёнида  Э.Тилабов томорқасига яқин бўш турган ерда ипак қурти боқиш учун пиллахона қурилишида амалий ёрдам беришни сўради.

-Пиллахонанинг қурилиши 8 нафар қишлоқ ёшларини  иш билан банд этиш имконини беради, - деди Эшқул Тилабов. - Шунингдек, пиллахона атрофида тут дарахтларини экиб парваришлаш ҳам ипак қуртини маълум миқдорда озуқа билан таъминлайди.

Тадбиркорга партия вакили У.Сотиболдиев раҳбарлик қилиб келаётган “Bek Cluster” МЧЖ томонидан  амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

У.Сотиболдиев ва партия вилоят Кенгаши ходимлари аҳоли хонадонларидаги томорқаларни ўрганиш жараёнида аҳолининг томорқага бўлган муносабати яхшилангани, халқимизнинг ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланишга ҳаракат қилаётганликларининг гувоҳи бўлишди.

Дилором Эсонова,

O’zLiDeP Сирдарё

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    885
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+