O’zLiDeP депутати кўмагида 154 нафар фуқаро доимий, 110 нафари эса мавсумий иш билан таъминланди

04.06.2020, 16:53

O’zLiDeP депутати кўмагида 154 нафар фуқаро доимий, 110 нафари эса мавсумий иш билан таъминланди

Бутун дунёда коронавирус пандемияси давом этаётган бир пайтда бандлик масаласи ҳар қачонгиданда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Боиси, аҳолини иш билан таъминлаш орқали уларнинг ойлик даромадга эга бўлиши ва моддий аҳволини яхшиланишига эришилади.

Шу мақсадда маҳаллий кенгаш депутатлари Олимхон Бабаханов ва Ғиёсиддин Бабахановлар бошқарувидаги “ART SOFT HOLDING” компанияси асосий эътиборни таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарида қўшимча қувватларни ишга тушириш, қишлоқ хўжалигида мавсумий ишларни бажариш ҳисобига янги иш ўринларини яратишга қаратмоқда.

- Компаниямиз томонидан жорий йил май ойида банд бўлмаган 154 нафар фуқаролар ишлаб чиқариш корхоналарида доимий иш билан таъминланган бўлса, карантин сабабли вақтинча ишсиз бўлган 110 нафар фуқаролар Поп ва Мингбулоқ туманларида кластер таркибидаги далаларда ғалла ўримига мавсумий ишга жалб этилди дейди – бошқарув раиси Олимхон Бабаханов.

Бугунги кунда “ART SOFT HOLDING” компанияси янгидан-янги лойиҳаларни ишга тушириш ва бунинг ҳисобига иш ўринларини яратиш борасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда.

  • Кўрилди
    1081
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+