Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳаракати билан андижонлик томорқачи ёшлар муаммоси ҳал этилди

05.06.2020, 16:29

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳаракати билан андижонлик томорқачи ёшлар муаммоси ҳал этилди

Андижон туманининг Отчопар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Т.Мирзаев массивидаги мавжуд 42 гектар ер майдонлари жами 274 нафар ишсиз ёшларга 20 сотихдан ажратиб берилган. Бу ерларда айни кунда олма, бодом, шафтоли ҳамда гилос мевали кўчатлар экилиб, парвариш килинмоқда. Қатор ораларига экилган нўхат, картошка, ловия, мош экинлари ҳосилга кириб қолган. Зайнобиддин Тошматов, Сирожидин Набиевлар ана шу ёшларнинг бири. Уларнинг даромад режаси 6 миллион сўмни кўзлаб турибди. Аммо у ва унинг атрофидагиларнинг барчаси бир муаммодан қийналишади. Масала ижобий ечим топмаса, даромад ҳам, ҳосил ҳам фақатгина режада қолиб кетиши турган гап. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бегали Қодировнинг мазкур ҳудудда  коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватланиши масалалари юзасидан олиб борган ўрганишлари жараёнида уларнинг оғриқли нуқтаси эътибордан четда қолмади.

-Аслида ёшлар давлатимиз томонидан яратилаётган бундай ғамхўрликдан мамнунлар, - дейди Бегали Қодиров. -–Ер бор, экин тайёр, аммо суғориш учун сув етарли эмас. Ахир ҳақиқатан ҳам обиҳаёт бўлмаса, эртанги ҳосил, даромад ҳақида ўйлаш мумкинми? Мурожаат ҳар томонлама асосли. Маълум бўлишича, ушбу ер майдонларида 3 качкалик сув тортувчи электр насосдан фойдаланилади. Дарҳол тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида масала ечимини топишга ҳаракат қилдик. Насоснинг носозлиги туфайли муаммо келиб чиқаётганлиги аниқланди.

Депутат саъй-ҳаракати билан шу куннинг ўзида насос таъмирланди. Аҳоли вакиллари хурсанд. Қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган ва ер ости сувлари заҳираси мавжуд бўлган ерларни ўзлаштириш бўйича тадбиркорлар ва ёшлар билан бўлаётган бундай учрашувлар ҳал этилишини кутиб турган шундай муаммоларнинг бартараф этилишига хизмат қилмоқда. Б.Қодиров сингари фидойи депутатлар айни карантин даврида юртдошларимизга мадад бўлмоқдалар. Муаммонинг муаммолигича қолмаслиги учун тиниб-тинчимаётган бу инсонларнинг юрагидаги ўт, табиатидаги жонкуярлик, халққа камарбасталик сўниш билмасин.

Зилола РАҲМОНОВА,

O'zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    817
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+