Қашқадарёда Президентимизнинг қарор ва фармонлари ижросини таъминлашда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

05.06.2020, 12:26

Қашқадарёда Президентимизнинг қарор ва фармонлари ижросини таъминлашда O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди

Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия вилоят кенгаши фаоллари иштирокида бўлиб ўтган онлайн мулоқотда Президентимизнинг 2020 йил 19 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлашда партия депутатлик гуруҳлари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, коронавирус пандемияси даврида вилоятда 5522 та корхона  фаолиятини тўхтатган бўлиб, айни пайтда бу корхоналарнинг 4965 таси фаолияти қайта тикланди. Натижада 27 168 нафар фуқаро ўзининг иш ўрнига қайтгани, яна 557 та корхонага рухсат бериш масаласи кўриб чиқилаётгани айтиб ўтилди. Шунингдек, ушбу масала бўйича сўзга чиққан партия фаоллари пандемия шароитида давлатимиз томонидан тадбиркорлар тўлиқ қўллаб-қувватланаётганидан мамнунлигини ва бу орқали кўплаб аҳоли бандлиги таъминланаётганлигини алоҳида эътироф этишди.

Партия депутатлари карантин қоидаларига қатъий амал қилишда тадбиркорларнинг ўзи ҳам ташаббускор бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Онлайн йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. O‘zLiDeP Қашқадарё вилояти кенгаши раиси вазифасига партия ижроия қўмита аъзолари билан келишилган ҳолда Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Одилов Сирожиддин Турдиевич номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Шундан сўнг O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги вазифалари бўйича тегишли қарори қабул қилинди.

Мазкур онлайн йиғилишда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Якубов иштирок этди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1289
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+