Миллиий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир (ВИДЕО)

12.01.2018, 20:38

Миллиий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир (ВИДЕО)

Жорий йилнинг  12 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси партия Тошкент шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги 71186 ҳарбий қисм маданият саройида 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллиий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” мавзусида тадбир ташкил этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутатлари, хизмат қилаётган ҳарбийлари, маҳалла фаоллари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда анъанага айланган  ва ҳар йили нишонланадиган умумхалқ байрамларимиздан бири – Ватан ҳимоячилари кунидир. Агар мушоҳада юритилса, бунда ҳам ўзига хос маъно-мазмун, ҳикмат мужассам эканига амин бўламиз. Чунки, истиқлол йилларида давлат ва жамият қурилишининг турли жабҳаларида эришган ютуқларимизнинг асоси – диёримизда ўрнатилган тинчлик, миллатлараро тотувлик, мамлакат хавфсизлигини сақлаш борасидаги чора-тадбирлар, амалга оширилган ва изчил давом эттирилаётган туб ислоҳотлар билан узвий боғлиқдир. 

Истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари соҳасини ривожлантиришга қаратилган қонунчиликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди. “Мудофаа тўғрисида”, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа доктринаси қабул қилинди. Мазкур муҳим ҳужжатларнинг қабул қилиниши миллий армиямизнинг салоҳияти, жанговарлик даражасини оширишга хизмат қилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси ўз Қуролли Кучларини тузишда БМТнинг ҳуқуқий меъёрлари, қатор халқаро ҳужжатларнинг талабларига тўлиқ амал қилинди.

Миллий армиямиз ривожланишининг кейинги босқичларида мамлакатимизнинг мудофаа салоҳиятини кучайтиришга, кам сонли, бироқ яхши қуролланган, халқимиз ва Олий Бош қўмондон томонидан қўйилган ҳар қандай вазифаларни бажаришга қодир бўлган армияни шакллантиришга асосий эътибор қаратилди. Ҳарбий қисм ва бўлинмаларни замонавий қурол ва ҳарбий техника билан таъминлаш, тезкор ҳаракатланадиган профессионал армияни шакллантириш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, муқобил ҳарбий хизмат соҳасидаги ислоҳотлар шулар жумласидандир.

Тадбирда ёш, маҳоратли кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганига алоҳида урғу берилди. Айни шу вазифа O‘zLiDePнинг ҳам устувор вазифаси саналади. Шу боис партиямиз ҳарбий хизматга чақирув, ҳарбий таълим, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини янада такомиллаштириш жараёнида фаол иштирок этишга ҳаракат қилади.     

Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчиларга O‘zLiDePнинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари берилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+