O'zLiDeP депутати ромитанлик фуқаронинг уй томини таъмирлаб берди

10.06.2020, 14:45

O'zLiDeP депутати ромитанлик фуқаронинг уй томини таъмирлаб берди

Ромитан туман Кенгашидаги  O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Р. Атоева Хўжауббон МФЙда бўлиб, Халқ қабулхонасига ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаро Шоҳиста Мавлонова ва Санжар Ҳотамовлар ҳолидан хабар олди.

Ўрганишлар жараёнида маълум бўлдики, Шоҳиста Мавлонова 1999 йилда туғилган. Унинг  қизи Шоҳида Ҳамроева ногирон. Шоҳидага 1-гуруҳ ногиронлиги белгилаш борасидаги ҳужжатлар вилоятдаги тегишли ташкилотга юборилди.  Шунингдек, Шоҳиста бир неча йиллардан буён сил касаллиги билан оғриганлиги боис, унинг моддий ёрдам сўраб ёзган аризаси Маҳалла комиссиясига тақдим этилди.

Бундан ташқари табиий офат натижасида Санжар Ҳотамовнинг уйининг том қисмига зарар етганлиги сабабли маҳалла фаоллари билан шифер ўрнатиб берилди. Маҳаллага киришдаги йўл атрофларини ободонлаштириш бўйича келишиб олинди. Бундан ташқари,  ёшларни иш билан бандлигини таъминлаш масаласи ҳам ўрганилди.

Мазкур муаммоларга қонуний асосда ечим топилишини депутат ўз назоратига олди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    985
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+