Халқ вакили “Илмобод” ва “Шодлик” маҳаллаларида йиғилиб қолган қатор муаммоларни ўрганди

10.06.2020, 15:38

Халқ вакили “Илмобод” ва “Шодлик” маҳаллаларида йиғилиб қолган қатор муаммоларни ўрганди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Акмал Асадов Самарқанд шаҳридаги “Илмобод” ва “Шодлик” маҳаллалари раислари ва фаоллари билан учрашиб, ҳудудда истиқомат қилаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини ўрганиб чиқди. Ушбу маҳаллалардаги мавжуд камчиликлар ва муаммоларни ҳам ўрганди. Хусусан, Самарқанд шаҳри “Илмобод” МФЙ ҳудудидаги имконияти чекланган ва меҳрибонлик уйларига берилган 9-уйнинг ертўласи май ойи давомида кучли ёғингарчиликлар оқибатида сувга тўлган. Депутат мазкур муаммони бартараф қилиш учун тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилиб, масалани ижобий ҳал қиладиган бўлди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги “Шодлик” МФЙда ташкил қилинган учрашувда маҳалла раиси ҳудудда мактабгача таълим муассасаси йўқлиги, мавжуд бўш, ташландиқ ер майдонига тадбиркорларни жалб қилган ҳолда болалар боғчаси қуришда амалий кўмак беришини сўради.  Шунингдек, маҳалланинг ички йўлларини асфальт қилиш масаласи ва ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг 3 йилдан буён иссиқлик тизимига уланмаганлиги юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Халқ вакили кўтарилган муаммолар бўйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови йўллайдиган бўлди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+