O‘zLiDeP фаоли Муштарийбегим Қурбонова санъатнинг турли йўналишларида онлайн машғулотлар олиб бормоқда

10.06.2020, 15:41

O‘zLiDeP фаоли Муштарийбегим Қурбонова санъатнинг турли йўналишларида онлайн машғулотлар олиб бормоқда

Пандемия вақтида ҳам тинмай ижод қилиб, қатор ижобий натижаларга эришган O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоли Муштарийбегим Қурбонова санъатнинг турли йўналишларида онлайн машғулотлар олиб бормоқда.

Муштарийбегим ҳозирда Фарғона давлат университети талабаси. 2016 йилда «Зулфия» номидаги давлат мукофотига муносиб топилди. У ёш бўлишига қарамай Ўзбекистон Бадиий академиясининг аъзоси саналади.  Фаолимизнинг табиатан жуда тиришқоқ, изланувчан ва билимга чанқоқ ижодкор бўлгани боис мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган ҳеч бир танловлар, тадбиру-форумларда иштирок этиш билан бирга, халқаро фестевалларда ҳам қатнашишга улгуради.

Муваффақиятлари бир олам бу қизимиз, мамлакатимиз бўйича эълон қилинган карантин вақтида ҳам тиниб-тинчимади. Фарғоналик хотин-қизларга телеграм ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар орқали  санъатнинг барча турлари бўйича ўз билим ва малакаларини улашиб, узтозлик қилди. Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот кутубхона-марказида ташкил этилган “Сеҳрли мўйқалам” клубида онлайн машғулотлар олиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда ўз ижод намуналари кўргазмалари ташкил қилиш орқали минглаб ёшларни уйда ижод қилишга, уй шароитида санъат асарлари яратиш, уй-рўзғор буюмлари ясаш, оилавий тадбиркорлик билан шуғуллунишга даъват қилди.

Республикамиз бўйлаб ташкил этилган “Навқирон Ўзбекистон” танлови ва бошқа қатор конференцияларда, шунингдек Ўзбекистоннинг Женевадаги БМТ ваколатхонаси томонидан ташкил этилган “Биз қурмоқчи бўлган келажак” танловида Ўзбекистоннинг ягона вакиласи сифатида иштирок этмоқда.

Ишончим комил, Муштарийбегим каби фаол сафдошларимиз биргаликда куч бўлиб юртимиз равнақи йўлида, ўз тенгдошлари муваффақияти учун елкадош бўлишга бел боғлаган экан ҳеч қандай пандемия бизни ижод ва меҳнат қилишимизга тўсиқ бўлаолмайди.

Юсуфжон Юсупов,

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши

Ижроия қўмитаси Ёшлар

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    751
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+