“Урганч Баҳмал” МЧЖда қуйи бўғин аъзолари сони 51 нафарга кўпайди

10.06.2020, 15:54

“Урганч Баҳмал” МЧЖда қуйи бўғин аъзолари сони 51 нафарга кўпайди

Урганч шаҳридаги “Урганч Баҳмал” МЧЖ карантин даврида ҳам иш фаолиятини самарали олиб бормоқда.

Бугун мазкур корхонада O’zLiDePнинг бошланғич партия ташкилотидаги аъзолари сони 51 нафарга кўпайди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси Фароғат Саъдуллаева, партия вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари янги аъзоларга партиянинг аъзолик гувоҳномаларини топширишди. Бўлиб ўтган мулоқот давомида партия фаолларига мамлакатимизда қабул қилинаётган янги қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди.

 Партиянинг қуйи бўғини раиси Элёрбек Искандаровнинг айтишича корхона маҳсулотларини нафақат ички бозорга сотиш, балки экспортини ҳам йўлга қўйган. Пандемия шароитига қарамасдан корхона қўшни давлатлар билан алоқалар ўрнатмоқда. Натижада уларнинг маҳсулотлари асосан Европа, Россия, Ўрта Осиё давлатларига экспорт қилинмоқда.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1211
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+