Чустда 10 дона ер ости тик суғориш қудуқлари ўрнатилса 260 гектар экин майдони сув билан таъминланади

10.06.2020, 17:20

Чустда 10 дона ер ости тик суғориш қудуқлари ўрнатилса 260 гектар экин майдони сув билан таъминланади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Барно Мирзамова ва Нуриддин Султонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ва партия вакиллари Чуст туманида Президент қарорлари ижросини ўрганди.

Президентимизнинг “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Чуст туманида жами 1729 гектар фойдаланилмаётган майдонларни ўзлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилган.  Уушбу майдонларнинг 750 гектарига дуккакли экинлар, 644 гектарига мойли экинлар, 158 гектар боғзор, 124 гектар узумзор ва 53 гектар тутзор ташкил қилиш режалаштирилган.

Депутатлар ўрганишлар давомида бугунги кунга қадар лойиҳалаштирилган ер майдонларида жами 16 та скважиналар кавланиб, 692 гектар ер майдонлари ўзлаштирилгани ва 750 нафарга яқин кам таъминланган оилаларга тарқатиб берилганлиги гувоҳи бўлди.

Хусусан, Тошқўрғон ҳудудида 3 та скважиналар кавланиб, 30 гектар ер майдони ўзлаштирилди ва 100 нафар аҳолига фойдаланишга ажратиб берилди.

Ҳудди шу каби ишлар туманнинг Ахча ва Олмос ҳудудларида ҳам амалга оширилмоқда. Туманда сув таъминоти оғир, унумсиз ерларда 11 та қишлоқ хўжалиги кооперациялари ташкил қилиниб, ишсиз, кам таъминланган оилаларга тарқатиб берилган.

Масалан, “Тошқўрғон лимонзор” кооперацияси учун ажратилган 4.5 гектар ер майдонида айни кунда иш қизғин паллада. Лимонария учун ҳозирланаётган мазкур майдон 150-200 нафар аҳолининг даромад манбаига айланиши кўзда тутилган.

Ўрганишлар давомида тумандаги Сари-Қалъа, Қашқара, Қайирмасой, Оби-ҳаёт ҳудудларидаги дашт, тошлоқ, сув таъминоти танқис экин майдонларини сув таъминотини яхшилаш мақсадида 10 дона янги ер ости тик суғориш қудуқларини қазиш зарурлиги аниқланди. Мазкур муаммо ижобий ҳал этилса, 260 гектар экин майдонининг сув таъминоти яхшиланади ва янги иш ўринлари яратилади.

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1137
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+