Халқ вакили "Раўшан" ОФЙ аҳолисининг тоза ичимлик суви муаммосини ҳал қилди

11.06.2020, 15:55

Халқ вакили

Халқ  депутатлари  Қўнғирот  туман кенгашидаги O'zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Бердақ Қудайназаров ўзи сайланган  "Раўшан" овул фуқаролар йиғини аҳолиси билан учрашди. Уларни  қийнаб келаётган муаммоларини тинглади ва атрофлича ўрганиб чиқди.

Жумладан, ушбу маҳалла аҳлининг  ичимлик сув  ва газ масаласидан муаммо борлиги аниқланди. 

- 6 ойдан буён тоза ичимлик сув масаласи бизни қийнаб келади, - дейди "Раўшан" овул фуқаролар йиғини турғуни  Ж.Даутов. - Чунки аввалги сув насоси эскирганлиги сабабли яроқсиз ҳолга келиб қолган. Шу боисдан аҳоли сувдан азият чекди.

Карантин пайтида сув йуқлиги боис,  уй олди томорқа ерларимизни ҳам суғоришга қийналдик.  Депутат  эса ушбу муаммони ўрганиб чиқиб,  дарҳол ўз ҳисобидан катта ҳажмда сув насосини  ўрнатиб берди.

Бундан ташқари ушбу маҳалла ҳудудида газнинг босими ҳам паст эканлигини инобатга олиниб,  депутат тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборди.

Натижада муаммо ижобий ҳал қилинди ва аҳоли учун газ босими кучайтириб берилди. 

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    766
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+