O’zLiDeP фаоли Олтинкўлда миллий попопчиликни ривожлантирмоқчи

11.06.2020, 15:57

O’zLiDeP фаоли Олтинкўлда миллий попопчиликни ривожлантирмоқчи

Олтинкўл туманида миллий ҳунармандчилик тараққий топган. Аммо попочилик йўналишида муаммолари етарли. Айтайлик, бирортаси тўй қилса, куёв учун қийиқ, келин учун паранжига ҳам бошқа туманга ёки Андижон шаҳри марказига борилади. Бу биргина мисол. Шундай катта туманда айни кунга қадар бу йўналишни бошлаш учун бирорта ташаббус илгари сурилмагани қизиқ?!

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг вилоятга ташрифи давомида берилган вазифаларга асосан Андижон вилоят Кенгаши томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳнинг бу галги учрашуви мазкур тумандаги партия фаоллари, тадбиркорлар ҳамда депутатлари иштирокида бўлиб ўтди. Юқоридаги ташаббусни илгари сурган партия туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари Зуҳрахон Саттарова ҳатто объект ҳам тайёр эканлигини таъкидлади. Хўш, муаммо нимада?

-“Сарой-1” маҳалла фуқаролар йиғинидаги собиқ қишлоқ врачлик пункти биноси айни дамда ўзим раҳбарлик қилаётган “Кўзмунчоқ болажон” нодавлат мактабгача таълим муассасаси тасарруфига ўтган, - дейди З.Саттарова. – Боғча қошида шу йўналишда ҳунармадчилик цеҳини ташкил этсак бўлади. Бизнес лойиҳамиз тайёр. Ҳатто попоп тикувчи қиз-аёлларни ҳам топдик. Дастгоҳларни сотиб олиб, фаолият бошласак, туманда попочиликни йўлга қўямиз, янги иш ўринлари яратилишига эришамиз. Аммо бунинг учун лойиҳамизда кўрсатилган 50 миллион сўм кредит маблағи зарур.

Партия Аёллар қаноти фидойисининг ташаббуси халқ депутатлар туман кенгаши депутати Х.Абдуллаева томонидан бартараф этиладиган бўлди. Туман ҳокими номига юбориладиган депутатлик сўровига ижобий жавоб олиш учун депутатлар бир ёқадан бош чиқаришга келишдилар.

Таклиф ва ташаббуслар кўп. Айримларини сизга ҳавола этдик. Улар қўллаб-қувватланса, аҳоли турмуш фаровонлиги ортишига, камбағалликни қисқартиришга, бандликни имкони қадар кўпроқ таъминлашга эришилади.

Зилола РАҲМОНОВА

  • Кўрилди
    582
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+