O'zLiDePнинг “Фойдали тавсиям: Томорқа - даромад манбаи!” онлайн видео-тавсиялар танлови ғолиблари тақдирланди

11.06.2020, 16:01

O'zLiDePнинг “Фойдали тавсиям: Томорқа - даромад манбаи!” онлайн видео-тавсиялар танлови ғолиблари тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Фойдали тавсиям: Томорқа - даромад манбаи!” шиори остида онлайн видео-тавсиялар танлови ўтказилиб, ғолиблар аниқланган эди.

O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгашида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари ва танлов ғолиб ва совриндорлари иштирок этдилар.

- Жорий йилнинг март-апрель ойлари давомида ташкил этилган танловга иштирокчилардан 152 та видео-тавсиялар қабул қилиниб, улардан танлов шартларига мувофиқ келган 26 та видео-тавсиялар O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгашининг расмий телеграм каналида жойлаштирилди. Видео-тавсияларга турли фуқаролар томонидан 2020 йил 25 апрель кунига қадар овоз берилди ва ғолиблар аниқланди. Биз кўзлаган мақсадимизга етдик. Яъни карантин вақтида фуқароларнинг ердан самарали фойдаланишларига оз бўлса-да ўз ҳиссамизни қўшганмиздан мамнунмиз, - деди тадбирда сўз олган O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши аппарат раҳбари Нафисахон Элчиева.

Фахрли 1-ўринни Қувасой шаҳридан Камолиддин Каримов, 2-ўринни Фарғона шаҳридан Баҳодиржон Ҳомидов, 3-ўринни эса Қувасой шаҳридан Умурбек Усмонов ва Фарғона шаҳридан Нилуфар Жабборовaлар эгалладилар.

Танлов ғолиб ва совриндорлари партиянинг дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шохсултон ТЎХТАМАТОВ,

O`zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби.

  • Кўрилди
    795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+