Назариядан амалиётга: кичик саноат зонасида олиб борилган ўрганишлар

12.01.2018, 22:20

Назариядан амалиётга: кичик саноат зонасида олиб борилган ўрганишлар

Президентимизнинг “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида айнан сиёсий партиялар кадрларининг малакасини ошириш борасида билдирган фикр-мулоҳазаларидан келиб чиқиб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Ҳудудий партия ташкилотлари Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудирлари, Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбарлари ҳамда Партиянинг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудирлари ва Халқ депутатлари вилоят Кенгашларидаги депутатлик гуруҳи ижрочи котибларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Унда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини қабул қилиш ва ижро этишда партиянинг иштироки, жойларда ташкил этилган кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш ва таҳлил этиш усуллари каби партия олдида турган долзарб вазифалар хусусида амалий машғулотлар олиб борилмоқда.

Бугунги ўқув машғулотлари айни шу масалаларга қаратилди. Унда семинар иштирокчилари Президентимизнинг “Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорида белгилаб берилган вазифаларнинг ижро этилиши юзасидан Тошкент вилоятидаги 17 та туманда ташкил этилган кичик саноат зоналарида бўлиб, назорат таҳлил фаолиятида иштирок этишди.

Дилшодбек Джалалов, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши партиянинг депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири:

 —Биз семинарда берилган топшириқлардан келиб чиқиб, Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган кичик саноат зонаси фаолияти билан танишдик. Дастлаб, туман ҳокимлигига ташриф буюриб, кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар ва тайёрланган ҳужжатларни кўздан кечирдик. Маълум бўлдики, Юқори Чирчиқ туманидаги Кичик саноат зонасида тадбиркорлар ўз ишини бошлаш учун барча шароитлар яратилган. Коммунал инфратузилма масалалари юзасидан ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳозирги кунда 4 та лойиҳа эгалари Кичик саноат зонаси билан узоқ муддатли Ижара шартномасини тузиб, қурилиш ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, КСЗдаги 3 та лойиҳага “Ипотека банк” Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан кредит маблағи ажратилиши белгиланган.

Бундан ташқари, ўрганишлар давомида кичик саноат зонаси дирекцияси фаолияти билан ҳам яқиндан танишдик. Дирекция ихтиёрига алоҳида бино ажратилган бўлиб, ҳозирда тадбиркорларни қабул қилиш учун барча шароитлар яратиляпти.

Рисолатхон Ниязова, Андижон вилоят Кенгашидаги Халқ депутатлари O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби:

—Мазкур кичик саноат зонасида бугунги кунда ишлар жуда қизғин. Дирекция ходимлари берган маълумотларга кўра, ҳудуддаги барча лойиҳалар 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўлиқ ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Шундан келиб чиқиб, КСЗни Ҳаракатлар режасида белгиланган ишлар ўз муддатида бажарилаётганлиги сабабли, тегишли ташкилотларга партия депутатлик гуруҳи томонидан депутатлик сўровини чиқариш эҳтиёжи йўқлиги аниқланди. Мазкур ўқув курси доирасида олиб борган ўрганишларимиз давомида тўплаган маълумотларимизни соҳа вакиллари билан таҳлил этиб, ўрганганларимизни Андижон вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолияти юзасидан депутатлик гуруҳлари вакиллари билан биргаликда олиб борадиган назорат таҳлил ишида қўллашни режалаштирдик.

Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини ўрганиш ишлари юзасидан ўқув курсининг бошқа вакиллари томонидан олиб борилган назорат таҳлил фаолияти, аниқланган муаммолар ва зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни навбатдаги хабарларимизда эълон қилиб борамиз. Бизни кузатишда давом этинг.

O‘zLiDeP Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    411
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+