БПТлар фаолияти ўрганилмоқда

12.06.2020, 15:49

БПТлар фаолияти ўрганилмоқда

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши томонидан "Камронбек-шифо-стар" МЧЖ клиникаси қошида ташкил этилган Бошланғич партия ташкилоти фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, партия аъзоларига партиянинг тарқатма материаллари топширилди ва партия бурчаги ташкил килинди. Аъзоларга БПТ нинг мақсад ва вазифалари, партия ғоялари батафсил тушунтириб берилди. Юртбошимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорларнинг мазмун ва моҳияти юзасидан суҳбат ва савол-жавоб ташкил қилинди.

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Бобоханов камбағалликнинг олдини олиш ва аҳолини иш билан банд этиш юзасидан қабул қилинган қарорларни ҳаётга татбиқ этиш, пандемия даврида аҳолининг карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилиши  ҳамда карантин даврининг босқичма-босқич юмшатилиши даврида  бошланғич партия ташкилотлари олдида турган вазифалар кўламига тўхталди.

Янгиер шаҳар Кенгаши таркибидаги Бандликка кўмаклашиш марказида 2 нафар ходим партия сафига қабул қилинди.

Нафиса СУЛТОНХОНОВА,

O`zLiDeP Янгиер шаҳар Кенгаши

Ижрочи котиби

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    703
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+