Избосканлик тадбиркорга фаолиятини кенгайтириши учун бўш фойдаланилмай турган бино керак

12.06.2020, 16:07

Избосканлик тадбиркорга фаолиятини кенгайтириши учун бўш фойдаланилмай турган бино керак

Наима Нўмонова Избоскан туманидаги 19-Гулистон сайлов округидан халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутатлигига сайланган. Мазкур ҳудуд Янгиобод ва Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинларини ўз ичига олади. Янгиободдаги 3656 нафар, Гулистондаги 4616 нафар аҳолининг қувончу ташвишларига елкадошликдан куч олади. Айни пандемия даврида депутат ҳар икки маҳалладаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган жами 111 нафар хонадондан доимий хабар олиб тургани ана шу масъулиятнинг ёрқин кўриниши. Айни кунда депутат томонидан аҳоли томорқаларида етиштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун харидорлар топиб бериляпти, бу билан оилаларга даромад киришига кўмаклашилмоқда.

Н.Нўмонова ўзига мурожаат қилган ҳеч бир фуқаронинг умидсиз қайтишига йўл қўймайди. “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Равшанбек Насриддинов депутат кўмагидан мамнун бўлганларнинг бири.

-Паррандачилик йўналишида фаолият бошламоқчи эдим, - дейди фуқаро. – Аммо бу борада етарли кўникмага эга эмасдим. Наимахон Нўмонованинг бу борадаги ёрдами катта бўлди. Номзод танлашда хато қилмаганимизни бугун ҳар қадамдаги амалий ишларда кўриб турибмиз. Асосийси, депутат ишончимизни оқлаяпти!

Дастлаб мурожаатчининг бизнес лойиҳасида кўрсатилган тумандаги “Мичурин” массивидаги бўш турган бинодан фойдаланишни йўлга қўйиш учун астойдил ҳаракат бошланди. Депутатлик сўрови эътибордан четда қолмагани фуқаронинг умидларини янада чўғлантирди. Эндиликда лойиҳа ишга тушгач, гулистонлик вақтинча ишсиз аҳоли вакилларининг 10 нафарининг бандлиги таъминланади. Асосийси, туман аҳлининг броллер товуқ, тухум ва гўштга бўлган эҳтиёжларига малҳам бўлади.

         Раънохон АҲМАДЖОНОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 Ёшлар қаноти фаоли

  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+