Халқ вакили Деҳқонободдаги сел ювган қишлоқларга йўл қуриб берди (+фото)

16.06.2020, 15:21

Халқ вакили Деҳқонободдаги сел ювган қишлоқларга йўл қуриб берди (+фото)

Деҳқонободлик ёш тадбиркор, депутат Бекзод Бердиев “Янгиҳаёт” ва “Калтаминор” МФЙ ҳудудидаги селдан жабр кўрган тоғолди қишлоқларга ўз ҳисобидан йўл қуриб берди. Ўзи раҳбарлик қилаётган “Бойқўрғон паҳлавони”  хусусий корхонаси  техникалари ёрдамида сел ювган йўлларга шағал тўкилди, текисланди ва зичланиб, кафтдек текис йўл барпо этилди.

- Сел хавфи мавжуд тоғолди ҳудудларида сувни бошқа ўзанга буриб юбориш ишларини ҳам бажардик, - дейди O`zLiDeP Деҳқонобод тумани Кенгаши депутати Бекзод Бердиев. – Бундан ташқари сел оқизиб кетган кўприк ўрнига янгисини қуриб бердим.  Аҳоли вакиллари томонидан кўтариб чиқилган бу муаммони ўрганиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбормадим, балки ўз ҳисобимдан ҳал этдим.

Шунингдек, халқ вакили томонидан 2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, Деҳқонободдаги “Бойқўрғон” МФЙ ҳудудида замонавий кўринишдаги деҳқон бозори барпо этилган. Айни пайтда бу бозордан ён атрофдаги 23 та қишлоқ аҳолиси фойдаланмоқда.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    834
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+