Бандихонда уй-боғча очган O'zLiDeP фаоли

16.06.2020, 17:04

Бандихонда уй-боғча очган O'zLiDeP фаоли

Бандихон туманида "Болажон" оилавий уй-боғчаси очилди. 24 нафар тарбияланувчини ўз бағрига сиғдира оладиган боғча ЎзЛиДеП фаоли, "Аёллар қаноти" гуруҳи аъзоси Дилбар Абдурахимова ташаббуси билан ташкил этилди. Албатта, бугунги кунда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш муҳим масала ҳисобланади. Чунки боғчада тарбияланган бола ҳам жамоавий тарбияни олади, ҳам мактаб ёшига етгунга қадар кўплаб билим ва кўникмаларга эга бўлади. Шу нуқтаи назардан чекка ҳудудларда ташкил этилаётган давлат хусусий шерикчилиги асосидаги ёки уй-боғчалар эса бу қамровни кенгайтиришга яқиндан ёрдам беради.

Мазкур оилавий мактабгача таълим ташкилотида ҳам болалар учун зарур шароитлар яратилган бўлиб, ҳудуддаги яна икки нафар хотин-қизни иш билан таъминлади.

  • Кўрилди
    1480
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+