O'zLiDeP депутати кўмагида гулистонлик 12 нафар фуқаро ишли бўлди

16.06.2020, 17:35

O'zLiDeP депутати кўмагида гулистонлик 12 нафар фуқаро ишли бўлди

Улуғобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи 12 нафар аҳоли Н.Худойбердиевага ишга жойлаштириш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилганди. Депутат уларнинг 6 нафарини шаҳардаги ишлаб чиқариш корхонасига, 6 нафарини жамоатчилик асосидаги иш билан таъминланишига ёрдам кўрсатди.

Пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қуватлаш ишлари ҳудудларда шаҳар кенгаши депутатлари фаоллиги остида давом этмоқда.

Шунингдек, Гулистон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар Кенгаши депутати Бунёд Қамбаров “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг мурожаатини ижобий ҳал қилди.

“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли томорқаларига ариқларнинг анчадан буён тозаланмаганлиги ва бунинг оқибатида аҳоли томорқаларига оқар сувнинг етиб бормаётганлиги юзасидан мурожаат тушди. Депутатнинг саъйи ҳаракатлари билан тез кунда ариқнинг 1 километрлик  қисмида махсус техникалар жалб қилинган ҳолда қазиш, тозалаш ишлари олиб борилди. Натижада аҳолининг томорқалари оқар сув билан таъминланиб, бу борадаги муаммо бартараф этилди.

Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Х.Тагаев маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда Сардоба сув тошқинидан азият чеккан фуқаролар холидан хабар олди. “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасида тошқиндан зарар кўрган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва уй-рўзғор буюмлари етказиб берилди ва уларнинг айрим муаммолари жойида ҳал қилинди.

    Лола КЕНЖАЕВА,

O`zLiDeP Гулистон шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    558
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+