O'zLiDeP фаоли Шаҳрихонда 800 нафар бола инновацион усулда таҳсил оладиган хусусий мактаб қурмоқчи

16.06.2020, 17:37

O'zLiDeP фаоли Шаҳрихонда 800 нафар бола инновацион усулда таҳсил оладиган хусусий мактаб қурмоқчи

Шаҳрихонлик Мансурбек Мамаюсуповнинг бугун нафақат вилоятда, балки бутун республикада ҳам яхши танийдиганлар кўпчиликни ташкил қилади. Тадбирокр, халқ депутатлари маҳаллий кнгашлар депутати ишбилармонлик муҳитининг паст-баландин пухта биладиганлардан. Унинг салоҳияти, ташаббускорлиги сайловчиларга сайлов жараёнларида ҳеч иккиланмай номзодини қўллаб-қувватлаш имконини бергани рост. Бунинг сабаблари бисёр албатта. Биринчидан, депутат доим халқ ичида, кимнинг нима ташвиши бор – елкадош, кимга қандай кўмак керак – тайёр!

2018 йилда қиймати 8,5 миллиард сўмни ташкил қилувчи “Зарра-зар” нодавлат мактабгача таълим муассасаси лойиҳасини мутасаддиларга тақдим этди. Ўзида кўплаб имкониятларни мужассам этган мазкур лойиҳа тез фурсатда амалга оширилди. Айни вақтда 300 ўринли бу муассасада 36 нафар педагог ва ходимлар фаолият олиб бормоқдалар. Инглиз, рус тиллари ҳамда ментал арифметиканинг сирларини ўргатишга мўлжалланган ушбу боғча фаолиятидан барча мамнун.

Ташаббуслар қанот ёзганда, янги ғоялар туғилаверади. Шу ўринда тадбиркор-депутатнинг фикрларини беихтиёр тасдиқладик:

-Мазкур мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болажонларнинг аксарияти бугун турли танловларда, кўрикларда ғолиб бўлмоқдалар, - дейди МТМ таъсисчиси, депутат, тадбиркор М.Мамаюсупов. –Уларнинг хали бола чоғидан хорижий тилларда бийрон гапиришларини. Математикани “сув” қилиб ичиб юборганларини кўриб фахрланиб кетаман. Аммо бу ерда олган таълимни улар бошқа-бошқа мактабларда давом эттирадилар. Бу билан қайси бирининг иштиёқи сўнади, қай бирининг қизиқишлари сўнади, қай бири янада ютуқларини кўпайтиради – билмаяпмиз. Шунинг учун ҳам мазкур таълим-тарбия жараёнида узвийликни боғлаш учун боғчага қарашли бўш турган ер майдонида мактаб қуриш ташаббусини илгари сурдик.

Нодавлат МТМ лойиҳа учун ажратилган 1 гектар ернинг 25 сотих майдонида қуриб битказилди. Қолган жой бўш! Айни майдонда тадбиркор юқоридаги ташаббус ижросини амалга ошириш ниятида. Қиймати 20 миллиард сўмлик янги замонавий мактаб лойиҳаси тайёр. Тўғри, тадбиркорнинг ўз маблағи бор, бироқ бу маблағ бутун бошли инновацион, физика-математика фанларига ихтисослашган таълим даргоҳи қуриш учун етарли эмас. Демак, имтиёзли, албатта, паст фоизли кредит жуда зарур. Лойиҳа амалга оширилса, 800 нафар бола инновацион усулларда таълим олади, 110 нафар мутахассиснинг бандлиги таъминланади.

Зилола РАҲМОНОВА,

O’zLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+