“O'zLiDeP press klubi” лойиҳасига старт берилди (ВИДЕО)

17.06.2020, 17:54

“O'zLiDeP press klubi” лойиҳасига старт берилди (ВИДЕО)

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан тадбиркорлар, ишбилармонлар фаолияти учун муҳим бўлган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, улар фаолияти давомида дуч келаётган муаммолар, жамиятимиз ҳаётида содир бўлаётган долзарб мавзуларни тегишли вазирлик ва мутасадди ташкилотлар иштирокида кенг муҳокама қилиш орқали ўз ечимини топишга қаратилган янги форматдаги “O’zLiDeP press klubi” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Республика миқёсида ташкил этилаётган ушбу онлайн мулоқотда бир қатор вазирлик, тегишли ташкилотлар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлари, тадбиркорлар, ишбилармонлар, журналист ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

“O’zLiDeP press klubi”нинг илк мулоқоти Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги,  Солиқ қўмитаси, Марказий банк вакиллари иштирокида ташкил этилиб, “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш истиқболлари” мавзусига бағишланди. Мулоқотда асосий эътибор бугунги пандемия шароитида Президентимизнинг қарор ва фармонларига асосан тадбиркорлар учун берилган имтиёз ва имкониятларни етказиш, шунингдек, таклиф этилган вазирлик ва идоралар вакилларига муаммоли масалаларни ўртага ташлаш ва ечимларини топишга қаратилди.

Вазирлик ва мутусадди ташкилот вакиллари томонидан тадбиркорлар учун берилган солиқ имтиёзлари ва имкониятлари, молиявий қийинчиликларга дуч келган ҳамда янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратиш, кредит таътиллари ва молиявий хизмат кўрсатиш,  пандемия шароитида “яшил”, “сариқ” ва “қизил” ҳудудларда фаолиятини тиклаётган тадбиркорлик субъектлари учун карантин қоидаларига риоя қилиш учун белгиланган қатъий талаблар ва тавсиялар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

Онлайн мулоқот давомида ҳудудлар орқали ҳам мавзу доирасида қатор савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар олиб борилди.

 “O’zLiDeP press klubi”нинг мазкур илк сони партиянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўлиқ видео шаклида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • Кўрилди
    1629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+