Томорқа ортидан рўзғор фаровон

20.10.2017, 17:20

Томорқа ортидан рўзғор фаровон

Воҳа аҳолиси ўртасида томорқадан самарали фойдаланиш борасида каттагина тажриба яратилган. Ҳовлисида бўш ер бўлган одам борки, экин экади. Маҳсулот етилгач, ундан деҳқоннинг оила аъзолари баҳраманд бўлади. Ортгани бозорга. Натижада оилага қўшимча даромад киради. Шунинг учун ҳам айни кунларда бозорларимизда тўкин-сочинлик.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят ва туман Кенгашлари ташаббуси билан жойларда аҳоли томорқасида етиштириладиган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштириш, ташиш, сақлаш, қайта ишлаш, экспортчи корхоналарга сотиш каби тадбирларни амалга ошириш борасида керакли маслаҳат, тавсияларнинг берилаётгани шаҳар ва туман аҳолисининг тадбиркорликнинг мазкур йўналишида фаолият олиб боришига туртки бўлаяпти. 

Жумладан, O’zLiDeP фаоллари Шаҳрисабз туманида аҳоли хонадонларининг томорқа майдонларидан самарали фойдаланиши мақсадида Зингирон МФЙ ҳудудида бўлишди. Унга кўра, ҳудудда жами 577 та аҳоли хонадони мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти ўрганилди. Бўш турган томорқа ер эгаларига зарур кўрсатмалар берилди. Бўшаган томорқа ерларига кузги сабзи, саримсоқ пиёз, пиёз ва картошка ҳамда кўкатлар экиш борасида тавсиялар берилди.    

  Косон туманида 2017 йилда шахсий томорқалардан унумли фойдаланиш бўйича O`zLiDeP Косон туман Кенгаши ходимлари туман ҳокимлиги қошидаги ишчи гуруҳ аъзоси сифатида бириктирилган хонадонлардан 62 та хонадонда бўлиб, аҳолига шахсий томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича керакли кўрсатмалар бериб борди. Хонадонларга сабзавот ва полиз экинлари экиш, мевали дарахтлар ўтқазиш ва иссиқхоналар ташкил қилиш бўйича мутахассисларнинг маслаҳатларидан фойдаланилди, уруғ олиш ҳамда суғориш бўйича барча имкониятлар яратиш, яқиндан ёрдам бериш чоралари белгиланди.

Қайд этиш жоиз, O`zLiDeP туманлар Кенгашлари томонидан аҳоли хонадонларида нафақат ўрганиш ўтказилмоқда, балки уларга томорқадан унумли фойдаланиш, оилавий тадбиркорликни самарали ташкил этиш, солиқ имтиёзлари, банк кредитларидан унумли фойдаланиш бўйича зарур маълумотлар берилмоқда. Айниқса, хотин-қизлар, уюшмаган ёшлар қатлами билан ишлаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, бандлигини таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаяпти.

 O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

 Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1902
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+